Бунақаси ҳали бўлмаган - 90 ёшли ҳажвчидан кутилмаган "очиқ" интервью
90 ёшли ҳажвчи Жерри Льюис жуда жиддий ва камгап инсон бўлиб чиқди. У The Hollywood Reporter нашрининг журналисти Энди Льюисга тайинли жавоб қайтармай, етти дақиқа давомида очиқчасига унинг устидан кулди.
The Hollywood Reporter ҳали-ҳануз ўз касбини давом эттираётган 90 ёшдаги 10 машҳур шахс билан суҳбат ўтказиб, махсус лойиҳа тайёрлаётган эди. Бироқ Льюис билан ўтказилган суҳбат кутилганидек чиқмади.
"Интервью Жерри Льюиснинг гастроль сафарлари орасидаги дам олиш кунларига белгиланганди. Унинг кайфияти йўқ эди. Мен Льюиснинг мураккаб характерли инсон эканлиги ҳақида эшитгандим", - дейди журналист.
Журналистнинг сўзларига кўра, ҳажвчига нашр томонидан олинган фотосессия ҳам ёқмаган.
Ўтган оғир етти дақиқа ичида Льюис бирор марта табассум ҳам қилмаган, фақат бир мартагина истеҳзоли кулиб қўйган, холос.
Мавзуга оид
09:33 / 17.08.2021
Шавкат Мирзиёев: «Йирик шаҳарларда янги қурилишларни шаҳар ташқарисидаги ҳудудларда амалга ошириш чоралари белгиланмоқда»
09:29 / 17.08.2021
«Мен фақат тўғри ва ҳаққоний маълумотни билишни истайман» - Президент
09:24 / 17.08.2021
Соғлиқни сақлаш тизимида 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган
09:21 / 17.08.2021