360 градусли товушга эга симсиз қурилма қувватлаш станцияси устида муаллақ туради. Динамик аккумулятори қуввати 10 соатга етади, шундан кейин у автоматик равишда базага тушиб ва мусиқани ижро этишдан тўхтамай қувватлана бошлайди. Қурилма намга бардошли ва Bluetooth орқали иккита қурилмага бир вақтда улана олади.