Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple гаджетларни симсиз қувватлайдиган столга патент олди
Apple компанияси қурилмаларни симсиз қувватлаш учун столни патентлади. Бу ҳақида Patently Apple хабар беради. Ғоя янги эмас — IKEA аввалроқ аналогик мебелни тақдим этган эди.
"Зарядлашнинг виртуал зонаси" деб ном олган патент аризаси 2013 йилда топширилган эди. Бироқ Америка патентлар ва савдо маркалари бюроси аризани энди тасдиқлади. Унда қайд этилишича, столнинг юза қисми нотекис бўлиши мумкин – маълум бир қисмларда гаджетлар қувват олиши мумкин бўлган магнит майдони генераторларини ўрнатишади.
Зарядловчи қисмли столлар Apple мухлисларининг уйида ҳам, брендли дўконларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Аввалроқ, Купертинода симсиз қувватлаш технологияларини ишлаб чиқарувчи Energous компанияси билан битимлар имзолангани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Apple қурилмаларда симсиз зарядлаш имконини берувчи чипдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. У жуда ҳам қулай, шу сабабли чипни ўрнатиш iPhone ва Apple'нинг бошқа қурилмалари ҳажмига таъсир қилмайди.
Патент аризанинг тасдиқланиши iPhone 7s, 7s Plus ёки 8 қурилмаларда симсиз зарядлаш имкони мавжуд бўлишига боғлиқ миш-мишларни ҳақиқатга яқин эканига ишонтиради.
Мавзуга оид
11:30
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026