Жаҳон | 16:55 / 30.12.2016
13815
1 дақиқада ўқилади

АҚШ раҳбарининг маслаҳатчиси: Обама санкциялар билан Трампга зарар етказмоқчи

Фото: AP

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Киллиан Конвей Оқ уй томонидан Россияга қарши киритилган янги санкциялар мамлакатнинг амалдаги раҳбари Барак Обаманинг Трампни инаугурация олдидан «тўсиб қўйиш»га ҳаракат қилаётганидан далолат беришини айтди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

«Президент Обамани кўплаб масалалар бўйича қўллаб-қувватловчилар ҳам бу ҳаракатлар (Россияга қарши санкцияларнинг киритилиши – таҳ.) сайланган президент Трампни «тўсиб қўйиш» мақсадида амалга оширилганини тасдиқлашди», - дея маълум қилди Конвей.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, бундай ҳаракатларни демократияда ҳукуматни тинч йўл билан бериш, деб атаб бўлмайди.

Мавзуга оид