Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия полицияси Истанбул теракти ижрочисини топа олмаяпти
Туркияда Истанбул терактига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинганлар тергов қилинганида, улар орасида тунги клубга ҳужум қилган шахс йўқлиги ойдинлашди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.
Қайд этилишича, қўлга олинган 8 киши бош бошқармага олиб борилиб, сўроқ қилинган.
1 январга ўтар кечаси Истанбулнинг Европадаги қисмида жойлашган Reina номли тунги клубига Калашников автомати билан қуролланган шахс байрамга йиғилган кишиларни ўққа тутди. Натижада 39 киши ҳалок бўлди ва 69 киши жароҳатланди. Қурбонларнинг 24 нафари хорижлик эди.
Аввалига террорчи полиция томонидан йўқ қилингани айтилди. Аммо бу маълумот тасдиқланмади. Ҳозир у қидирувда.
ИШИД ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Фото: Полиция Истанбулдаги теракт ижрочиси Қирғизистон ёки Ўзбекистон фуқароси бўлганини гумон қилмоқда
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026