Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон қирғиз гўшти ва сутини ўз ҳудуди бўйлаб автомобилда олиб ўтишни тақиқлади
Қозоғистон 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб қирғиз гўшти ва сут маҳсулотининг ўз ҳудуди бўйлаб автомобиль транспорти орқали транзитини тақиқлади. Бундай хат Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринар ва финосанитар инспекциясига юборилган.
Унга кўра, 15 корхона маҳсулоти тақиқланган. Улар Россия рўйхатига 2016 йилнинг февралида киритилган. Бу корхоналар ўз маҳсулотини РФ ҳудудида сотиш ҳуқуқига эга, бироқ Қозоғистон реестрига киритилмаган. Уларга маҳсулотни фақатгина темир йўл транспорти орқали олиб ўтишга рухсат берилди.
Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон раҳбариятига вазият юзасидан изоҳ беришни сўраб мактуб йўллади. Хусусан, қозоғистонликлар нима учун қишлоқ хўжалиги вазирлиги транспорт соҳасидаги сиёсатни белгилаётганини тушунтириб беришлари керак.
Қирғизистон вазирлар маҳкамаси Евроосиё иқтисодий комиссиясига ҳам мурожаат қилган. У бу масалани 2017 йилнинг 13 январь куни кўриб чиқади.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026