Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама Россия билан амалий ҳамкорлик қилишга урингани ҳақида маълум қилди
АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, у ҳар доим Россия билан амалий ҳамкорлик қилишга уринган. Обама бу ҳақда ўзининг президентлик лавозимидаги сўнгги матбуот анжуманида сўз юритди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.
«Россия билан яхши муносабатлар АҚШ ва дунё манфаатларига жавоб беради. Бу менинг президентлигимдаги ёндашувдир», — деган Обама.
Унинг сўзларига кўра, «совуқ уруш» давридаги рақобатга қайтиш мамлакатлар ўртасидаги муносабатларга раҳна солади, холос. Обаманинг қўшимча қилишича, АҚШ Россия «жаҳон ҳамжамиятининг масъулиятли аъзоси» бўлишига ҳисса қўшган.
Обама, шунингдек, Россия ва Украина ўртасида янгидан мустаҳкам алоқаларни кутаётгани ва Россия билан ядровий қуролсизланиш бўйича музокараларнинг қайта бошланишига умид қилишини таъкидлаган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
08:50 / 11.07.2026