Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Обама вақтидаги яна бир қонунни қайта кўриб чиқишга қарор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат молиявий бозорини тартибга солиш чораларини кучайтириш ҳақидаги 2010 йилдаги Додд-Франк қонуни қайта кўриб чиқиладиган фармонни имзолади. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар бермоқда.
"Бугун биз АҚШ молия тизимини тартибга солишнинг асосий тамойилларини имзоламоқдамиз", деб айтди Трамп АҚШ маъмурияти олий раҳбарияти вакиллари олдида.
Трампнинг айтишича, бу қонуннинг қайта кўриб чиқилиши мамлакат молия муассасалари сектори фаолиятини яхшилашга имкон беради.
Уолл-стритни ислоҳ қилиш ва истеъмолчиларни ҳимоя қилишга қаратилган Додд-Франк қонуни 2010 йил 21 июлда қабул қилинган қонун ҳужжати бўлиб, АҚШ молия тизими хатарларини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун ҳокимиятнинг молия хизматлари кўрсатиш тартибини мувофиқлаштирувчи федерал органлар фаолиятини анчагина ўзгартирди ҳамда қўшимча молиявий тартибга солиш органи – Молиявий барқарорликни назорат қилиш кенгашига асос солди.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Эронда 3 киши ҳалок бўлди
18:19 / 08.07.2026