Жаҳон | 17:37 / 11.02.2017
15399
2 дақиқада ўқилади

Эрон: Россия ҲКК истаган вақт мамлакат узра учиб ўтиши мумкин

Эрон ҳаво ҳудудининг Россия жанговар самолётлари томонидан ишлатилиши давом этмоқда. Бу ҳақда Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамҳоний Fars news agency’га маълум қилди.

"Эрон ва Россиянинг Сурияда террорчилик билан курашдаги ўзаро ҳаракати кўп томонлама бўлиб, стратегик характерга эга. Агарда вазият талаб этса, исталган вақтда Россия самолётлари томонидан Суриядаги ер усти амалиётларига кўмак бериш мақсадида Эрон ҳаво ҳудудини кесиб ўтиш ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин. Бу вазиятга боғлиқ", - дея таъкидлаб ўтди Шамҳоний. Унинг қўшимча қилишича, сўнгги вақтларда Россия самолётларида Эронда ёқилғи қуйдиришга эҳтиёж бўлмаган.

Ўтган йилнинг августида Россия ҳарбийлари Эрон ҳарбий-ҳаво кучларининг Ҳамадондаги Шоҳид Нож базасидан Суриядаги жангариларга зарбалар бериш мақсадида фойдаланганди. Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон эса ноябрь ойида Теҳрон Россиянинг бу ҳарбий базасини ишлатиш борасидаги илтимосини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Бироқ бу борада музокаралар ҳозиргача олиб борилмади.

Мавзуга оид