Абдулқодир Машарипов тунги клубда 39 кишини ўлдиргани учун ҳибсга олинди
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Reina тунги клубига янги йил кечаси ҳужум қилган Абдулқодир Машарипов ҳибсга олинди. Бу ҳақда "ХаберТюрк" телеканали хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Машарипов Истанбулдаги “Силиври” қамоқхонасига жойлаштирилган. Унга “39 кишини қасддан ўлдириш”, “ИШИД террорчилик гуруҳига аъзо бўлиш”, “ноқонуний равишда қурол сақлаш”, шунингдек, “конституциявий тузумга тажовуз қилиш” бўйича айбловлар қўйилган. Машарипов қамоқхонада якуний жазо чорасини қабул қилиши лозим бўлган суд жараёни тугашига қадар сақланади.
Ҳозирги суд терговчилар айбланувчини сўроқ қилишни тугатганликлари туфайли ва ишни суд органларига топширишлари учун керак бўлган расмиятчиликдир. Машарипов бунга қадар қўлга олинган шахс мақомида бўлган.
Маълумот учун, Ўзбекистон фуқароси бўлган Машарипов биринчи январга ўтар кечаси Истанбулдаги Reina кўнгилочар клубида теракт содир этди. У автомат билан қуролланиб, дастлаб қўриқчини отган, сўнгра 700 киши бўлган клубга кирган. Тергов маълумотларига кўра, у бир неча юз марта ўқ узиш чоғида 6та ўқдонни бўшатган. Бунинг оқибатида 39 киши ҳаётдан кўз юмди.
Жиноят учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди. Истанбулдаги манзиллардан бирида эса 150 минг АҚШ доллари топилган. Ҳукуматнинг фикрича, улар теракт ижросига тўлаб берилган маблағлар бўлган.
Машарипов теракт ижро этилганидан 16 кун ўтиб, 16 январь куни махсус хизматлар ўтказган амалиёт давомида Истанбулнинг Эсонюрт туманида қўлга олинди.
“Абу Муҳаммад Хуросоний” номи билан танилган Машариповнинг ёнида тўрт ярим ёшли ўғли ҳам бўлган.
Истанбулдаги теракт ижрочиси Афғонистонда тайёргарликдан ўтган
Машарипов кўрсатмаси асосида Бурсада ўзбекистонликлар ва тожикистонликлар қўлга олинди
Мавзуга оид
00:48 / 23.11.2024
Turkish Airlines 23 ноябрга режалаштирилган қатор парвозларини бекор қилди
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024