Жаҳон | 22:06 / 25.02.2017
24989
6 дақиқада ўқилади

Ҳафта воқеалари суратларда: National Geographic учун Ўзбекистон манзараси, ҳаёт аниқланган янги сайёралар

Дунёнинг энг бой кишиси, машҳур бизнесмен, америкалик миллиардер Билл Гейтс Quartz нашрига берган интервьюсида ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилинаётган роботларга ҳам солиқ солиш фикрини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, роботларга ҳам инсонларга солинаётганидек солиқ солиниши керак

Дональд Трамп Ироқ уруши қаҳрамони, айни вақтда 54 ёшда бўлган генерал-лейтенант Герберт Рэймонд Макмастерни Миллий хавфсизлик масалалари бўйича янги маслаҳатчиси этиб тайинлади. У Россия элчиси билан мулоқоти ортидан юзага келган можаро туфайли истеъфо берган Майкл Флиннинг ўрнини эгаллади

Роснефть Ироқ Курдистони ҳукумати билан шартнома имзолади. Россия компанияси Ироқ Курдистонидан 2019 йилгача нефть харид қиладиган бўлди. Бундан ташқари, Роснефть ва Ливиянинг National Oil Corporation компанияси ўртасида ҳам шартнома имзоланган. Компания маълумотига кўра, шартномага мувофиқ 2020 йилгача кунлик натижани суткаси 2,1 млн баррелга етказишдир.

Япониянинг инсайдер ресурси MacOtakara берган маълумотга кўра, Apple 2017 йилнинг март ойида бирданига 12,9, 10,5, 9,7 ва 7,9 дюймли янги iPad қурилмаларини ишлаб чиқаради. 12,9  ва 9,7 дюймли моделлар iPad Pro линейкасини тўлдиради. 10,5 диогананлли қурилма эса iPad mini ўрнига келади.

Samsung компанияси машъум Galaxy Note 7 смартфонларини жорий йилда яна сотишни бошламоқчи. Компания ушбу маҳсулотини Ҳиндистон ва Вьетнам бозорларида сота бошлайди. Samsung смартфоннинг аккумулятори батареялари сиғимини 3500 миллиампердан 3200 ёки 3000 Ма-соатгача камайтирган

Tesla автомобилсозлик компанияси 22 февралда 2016 йилнинг 4-чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим қилди. Ҳисоботга кўра, компания 121,3 млн доллар зиён кўрган. Бундан ташқари, Tesla 2017 йил сентябрда янги модели Model 3’нинг серияли ишлаб чиқарилишини маълум қилди.

NASA олимлари матбуот конференциясида TRAPPIST-1 юлдузи яқинида Ер ҳажмига тенг яна етти сайёра мавжудлигини маълум қилишди. Олимларнинг сўзларига кўра, улардан учтасида яшашга яроқли шароит мавжуд. Бу уч сайёрада сув ҳам мавжудлиги қайд қилинган.

Замонавий ёш келин-куёвлар ўз тўйида анъаналардан четлашган ҳолда, ғарб услубига хос кийимлар кийишни афзал билади. Бироқ дунёнинг айрим ҳудудларида тўй тантаналарига ва азалий қадриятларга катта эътибор бериб келадиган инсонлар ҳам кўп учрайди. Айрим халқларнинг никоҳ либослари ноодатий, ғайритабиий ва бежирим кўринишга эга бўлиб, улар учун ушбу либослар "бахт, оила, севгининг абадийлиги"ни англатади. Марҳамат, дунёнинг энг антиқа ва шу билан бирга чиройли тўй либослари билан танишинг

Mobile Photography Awards халқаро танлови ташкилотчилари 2016 йил якуни бўйича мобил телефонда олинган энг яхши 100дан ортиқ фотосуратни чоп этишди. Танловда суратлар 18 турдаги турли номинация бўйича аниқланди. Улар орасида қуйидаги суратлар ўзининг бетакрорлиги, нафислиги ва ноодатийлиги билан ажралиб туради. Фотожамланма.

Жаҳонга машҳур сураткаш Жон Стэнмайер Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилиб, Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали бу ерларда ўзининг диққатини тортган сурат ва видеолар билан бўлишиб келмоқда. Унинг маълум қилишича, ҳозир у National Geographic журнали учун Ўзбекистон ҳақида суратлар коллекциясини яратмоқда. Унинг юртимизда муҳрлаган суратларини сиз билан бўлишишга қарор қилдик

Ўтган йил кузида Москвадаги консулхона яқинида жойлашган номсиз хиёбонга Ислом Каримов номини беришни сўраб, шаҳар раҳбариятига Россия ва Ўзбекистон фан, сиёсат ва санъат арбоблари мурожаат қилганди. 2016 йил 1 ноябрь куни Москва ҳукумати президиуми Россия пойтахтининг Якиманка ҳудудидаги хиёбонга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилди. «Письма о Ташкенте» сайтида Москвадаги Ислом Каримов номли хиёбоннинг 2017 йил февралида олинган фотолари чоп этилди

Нацистлар Германияси етакчиси Адольф Ҳитлерга тегишли телефон АҚШда бўлиб ўтган ким ошди савдосида 240 минг доллардан ортиқроқ баҳода сотилди. Бу ҳақда Alexander Historical Auctions ким ошди савдо уйи расмий вакили Андреас Корнфилд маълум қилди

Аргентинанинг Пунта Томбо яримороли соҳилларига миллионлаб магеллан пингвинлари сузиб келди, уларни бу ерга балиқ увулдириқларидан энди чиққан майда балиқлар жалб қилди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, бундай кўп сондаги пингвинлар охирги бир неча йил ичида магеллан пингвинлари колонияси учун рекорд кўрсаткичдир.

Туркия президентининг рафиқаси Омина Эрдўған бир гуруҳ сурияликлар аёлларни кутиб олди. Учрашув Анқарадаги Президентлик мажмуасида гуманитар ташкилотлар ва қочқинларга ёрдам беришга ихтисослашган тузилмалар вакиллари иштирокида ўтди. Омина Эрдўған Туркиянинг муҳожирларга нисбатан сиёсати ҳамда қочқинлар оилаларидан бўлган аёлларни ишга жойлаш бўйича саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берди.

Россия суди Самара вилояти Сизран туманида яшовчи юқори мансабдор полициячи ва унинг оиласи қотиллиги бўйича жазо ҳукмини чиқарди. Ушбу иш бўйича ўтаётган барча судланувчилар – Маҳмадали Аҳмадов, Роман Фаталиев, Ислом Бобоев ва Орхан Зохрабов айбдор деб топилдилар

Мавзуга оид