Ўзбекистон | 09:38 / 30.03.2017
8310
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси Грузияга борди. Элчихоналар очилиши мумкин

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Грузияга ташрифни амалга оширди. Делегация вакиллари Грузия парламенти раиси Ираклий Кобихадзе билан музокаралар ўтказган.

Музокаралар доирасида томонлар икки томонлама муносабатларни, жумладан, минтақада транспорт ва инфратузилмаларни ривожлантириш масалалари бўйича муносабатларни муҳокама этишган.

Улар шунингдек, Ўзбекистон ва Грузия дипломатик ваколатхоналар очилиши имкониятларини кўриб чиқишган. Сафоев Кобахидзени Ўзбекистонга таклиф этган.

Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Грузия Иқтисодиёт вазири Георгий Гахарий билан учрашув ўтказган.

Томонлар экспорт салоҳиятини ошириш, эркин савдо режимида маҳсулотлар транзитини йўлга қўйиш ва икки томонлама ҳуқуқий базани такомиллаштиришга келишиб олди.

Ўзбекистон ва Грузия вакиллари туризм, алоқа ва ташқи савдо каби соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди ва янги лойиҳалар режаларини белгилаб олди.

Транспорт соҳаси ва юк транзити масаласида ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон ва Грузия муносабатларида муҳим йўналиш экани қайд этилган. Ўзбекистон томони Грузия транспорт-логистика имкониятларига қизиқиш билдирган.

 

Мавзуга оид