Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Грузия билан ҳамкорликда халқаро автомобилда юк ташувлари соҳасида электрон рухсатнома (E-permit) тизимини жорий этди.

Қайд этилишича, Грузия билан “икки томонлама”, “транзит” ҳамда “учинчи давлатга/дан” турдаги рухсатнома бланкалари тақсимланувчи бланкалар туридан чиқарилди. Эндиликда мазкур турдаги рухсатномалар миллий ташувчиларга уларнинг аризалари асосида фақат электрон шаклда (E-permit) берилади.

“Мазкур тизимнинг жорий этилиши рухсатномаларни олиш жараёнини тезлаштириш, қоғоз шаклидаги бланкалардан фойдаланишни қисқартириш, инсон омилини минималлаштириш ҳамда халқаро юк ташувларини амалга оширишда миллий ташувчилар учун янада қулай ва шаффоф механизм яратишга хизмат қилади”, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.