Жамият | 07:57 / 06.04.2017
4442
1 дақиқада ўқилади

Рязань вилоятидаги автоҳалокатда 2 киши ҳалок бўлди, 31 киши жароҳат олди

Россиянинг Рязань вилоятидаги Михайловск туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди: М-6 "Каспий" трассасида автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, 31 киши жароҳат олган.

Жароҳатланганлар турли оғирликдаги жароҳатлар билан Михайловск туман шифохонасига етказилганлар.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга рулда ухлаб қолган юк машинаси ҳайдовчиси сабабчи бўлган. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлигига вилоятнинг транспортдаги назорат хизматидаги манба маълум қилган. Унинг айтишича, ҳайдовчи ухламасдан ва дам олмасдан, меъёридан анча кўп ишлаб юборган. Манбанинг маълум қилишича, жабрланганлар орасида 8 нафар бола ҳам бор. Автобус ҳайдовчиси ва йўловчилардан бири ҳалок бўлган.   

Маълум қилинишича, ЙТҲ ҳақидаги хабар 5 апрель соат 23.20да берилган. Автоҳалокат оқибатларини бартараф этишда 37 киши иштирок этган ҳамда 13 та техника воситаси жалб қилинган. 

Мавзуга оид