08:42 / 18.04.2017
3585

Парагвай президенти норозиликлардан кейин иккинчи муддатга сайланишдан бош тортди

ФОТО: TELEGRAF.COM.UA

Парагвай президенти Орасио Картес мамлакат конгресси давлат раҳбарига иккинчи муддатга сайланишга рухсат берувчи тузатишни қабул қилишидан қатъий назар, 2018 йилда ўтадиган сайловларда қатнашмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Картес архиепископ Асунсьонга йўллаган мактубида Рим папаси Францискнинг тинчлик ва мулоқотга чорловидан илҳомланганини таъкидлаб ўтган.

31 март куни юқоридаги тузатишга қарши чиқаётганлар сенат уни яширинча қабул қилгандан кейин Парагвай конгресси биносига ўт қўйишганди. Қуйи палата мухолифатнинг ғазабланишига сабаб бўлган таклиф учун ҳали овоз бермаган.  

Парагвайнинг амалдаги конституцияси қайта сайланишни тақиқлайди. У 1992 йилда, 1989 йилда мамлакатда диктатура йўқ қилингандан кейин қабул қилинган.

Top