Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубада ҳалокатга учраган самолёт ҳарбийларни олиб кетаётган бўлган
29 апрелда Кубада Aerogaviota авиакомпаниясининг 39 йўловчиси бўлган Ан-26 самолёти ҳалокатга учрагани маълум қилинганди. Бироқ кейинроқ самолёт йўловчи самолёти эмас, балки ҳарбийларга тегишли бўлгани ва унда Куба инқилобий қуролли кучларининг 8 ҳарбийси кетаётгани аниқланди.
Самолёт Артемис вилоятида тоққа урилиши оқибатида унинг бортидаги барча 8 киши, жумладан экипаж аъзолари ҳалок бўлдилар. Самолёт бўлаклари Гаванадан 80 км узоқликда жойлашган Лас-Ломас-де-Сан-Кристобаль сайёҳлик зонасида аниқланди.
"29 апрель эрталаб фожиала воқеа юз берди, инқилобий қуролли кучларга тегишли бўлган ва Плайя Баракоа аэропортидан соат 6.38да парвоз қилган Ан-26 самолёти Артемис вилоятида фалокатга учради", деб маълум қилинди мудофаа вазирлигида.
Ҳалокат юз берганини Aerogaviota авиакомпанияси ҳам тасдиқлади. Унинг вакили самолёт бортидаги бирор одам ҳам омон қолмаганини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:01 / 09.07.2026
Айрим ҳарбийлар учун ижара пули 25 фоизга ошади
09:01 / 07.07.2026
Кубада яна умуммиллий электр узилиши юз берди
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
20:15 / 19.06.2026