Жаҳон | 08:48 / 09.05.2017
6828
2 дақиқада ўқилади

Фаластин раҳбари Трамп билан учрашуви якунлари ҳақида гапирди

Фото: ABC News

Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббоснинг хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп Байтлаҳмга 23 май куни ташриф буюради. Бу ҳақда RT Arabic телеканали маълум қилган.

Аввалроқ, Трамп Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг бир ой ичидаги иккинчи учрашув ҳақида таклифини қабул қилгани хабар қилинганди. Биринчиси – ўтган ҳафта Вашингтонда бўлиб ўтди.

"Учрашувимиздан сўнг у Байтлаҳмга 23 май куни ташриф буюришга қарор қилди. Бизнинг ташриф ва унинг ташрифи ўртасида экспертлар ёки комиссиялар даражасида кўплаб учрашувлар ташкиллаштирилади. Бунда ҳал қилинмаган масалаларнинг ечимини топиш учун ҳаммасини ўрганиш лозим. Биз билан ҳам, Исроил билан ҳам", - дея маълум қилди Аббос телеканалга берган интервьюсида.

Бундан ташқари, Аббоснинг қўшимча қилишича, Трамп билан учрашуви натижалари ижобий бўлган. "Учрашув фойдали бўлди, сабаби биз унга ўзимизнинг талаблар ва Фаластиндаги вазият ҳақида атрофлича маълумот етказдик", - деди Фаластин миллий маъмурияти раҳбари.

Мавзуга оид