Шавкат Мирзиёев Пекинда Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой пойтахти Пекинда ўтаётган халқаро ҳамкорлик бўйича «Бир макон, бир йўл» стратегияси доирасидаги олий даражадаги форум доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған билан учрашди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Икки сиёсатчи учрашуви Four Seasons меҳмонхонасида матбуот учун ёпиқ шароитда ўтказилган ва бир соатга яқин давом этган.
Учрашув давомида 2016 йил 18 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинди. Туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, тўқимачилик, кўнчилик, кимё ва фармацевтика саноатлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалигини маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаси ҳамда бошқа йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли ривожига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг янада ривожлантириш борасида фикр алмашиш учун ушбу учрашув қулай имконият эканлигини таъкидлаб ўтди.
Туркия президенти ўз мамлакати Ўзбекистон билан муносабатларни ҳар икки халқ манфаатларига мос бўлган юксак даражага олиб чиқишга тайёрлигини таъкидлади.
Президент Ўзбекистон ва Туркия сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун тўлиқ ишга туширилмаган улкан салоҳиятга эга эканлигини қайд этиб ўтди.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024