Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлди
Фото: UzReport
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокарани Ўзбекистон ва Туркманистон расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар, деб хабар берди ЎзА.
Музокарада ҳар икки мамлакат ўртасида иқтисодиётнинг турли соҳалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Ёқилғи-энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё ва металлургия саноати, сув хўжалиги иншоотларидан фойдаланиш, сайёҳлик каби йўналишлардаги ҳамкорлик устувор аҳамият касб этиши таъкидланди.
Икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарларига жорий йилнинг март ойида Президентларнинг музокараларида эришилган келишувлардан самарали фойдаланиш, уларни ҳаётга изчил татбиқ этиш, ишбилармонларнинг ўзаро алоқаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш вазифалари топширилди.
Маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштирилиш мақсадида Туркманобод шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилгани ва бу кўчада Юртбошимиз ҳайкали очилгани туркман элининг халқимизга ҳурмат ва эҳтиромининг ёрқин намунаси бўлди. Ислом Каримовнинг мазкур ёдгорлик мажмуига битилган «Биз қадрлашимиз ва юксалтиришимиз зарур бўлган муҳим бойлик – бу мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишончдир» деган сўзлари ўзбек ва туркман халқларининг мақсад ва ниятини ифода қилади.
Куни кеча Тошкент шаҳри марказида буюк туркман шоири Махтумқули хотирасига ёдгорлик ўрнатилгани ва унинг номидаги кўча очилгани халқларимиз ўртасидаги қадимий қардошлик ришталари доимо мустаҳкам эканининг яна бир амалий ифодаси бўлди.
Мавзуга оид
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026