Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу Россия, АҚШ ва Хитой армияси харажатларини таққослади
АҚШ ҳукумати армия эҳтиёжлари учун Россия раҳбариятига нисбатан 11 карра кўп маблағ сарфлайди. Бу ҳақида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди.
"Бизнинг мудофаа харажатларимиз Қўшма Штатларга нисбатан 11 карра кам. Хитойга таққослаганда эса, харажатларнинг учдан бир қисмини ташкил қилади. АҚШда бир ҳарбий аскар учун сарфланадиган маблағ 510 минг долларни ташкил қилади, Буюк Британияда - 377, Хитойда - 170, бизда эса - 54", - дейди у.
Шунингдек Шойгу сўнгги йил давомида Россия НАТО блоки мамлакатлари билан сиёсий паритетга эришишга муваффақ бўлганини таъкидлади.
Бундан аввалги баёнотида Шойгу Сурия, Корея яримороли ва Украинани Россия учун стратегик муҳим аҳамиятга эга ҳудудлар сифатида эътироф этган эди.
Мавзуга оид
10:50 / 14.07.2026
Киев яна ракета ҳужумига учради
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
20:44 / 13.07.2026
Россия президентлиги сайловига қўйилмаган Борис Надеждин Москвада қўлга олинди
18:33 / 13.07.2026