Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хато туфайли умрбод озодликдан маҳрум этилган шахс 24 йилдан кейин қўйиб юборилди
Фото: Instagram/Ibraghimlife
Шаурн Томас 1990 йилда Филадельфияда пуэрто-риколик тадбиркор Доминго Мартинеснинг қотиллигида иштирок этгани учун қамалганди. Ўшанда тадбиркор 25 минг долларлик чекни нақдлаштириб олаётган бўлган, Томас эса 19 ёшда эди. У жиноятга алоқаси йўқлигини кўп бора маълум қилган, бунинг устига унда айбдор эмаслигига далил ҳам бор эди, аммо суд маслаҳатчилари уни айбдор, деб топди. 1993 йилда эса эркак умрбод озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда The Sun.
Шундан сўнг унинг иши билан айбсизлик лойиҳаси доирасида шуғуллана бошлашди. Эркакнинг эркинлиги учун кураш 10 йил давом этди, бироқ ҳимоячилар бўш келишмади. Томас ўзи содир этмаган қотиллик учун Пенсильваниянинг Фраквиллидаги қамоқхонада 24 йил ўтирди. Яқинда эса у барибир озодликка чиқарилди.
Шуниси қизиқки, эркак ҳеч кимдан хафа эмас. Ўтган 24 йил давомида дунё таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди – у 43 ёшида илк бора мобиль телефонини қўлига олди.
"Ўзимни эркин инсон сифатида ҳис этмоқдаман. Ҳаёт аламзада бўлиб яшаш учун жуда қисқа. Шунчаки Худога ишониш ва курашда давом этиш керак", - деди Шаурн Томас.
Мавзуга оид
22:11 / 30.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум қилинди
18:22 / 10.11.2025
Франция собиқ президенти Саркози қамоқдан озод этилади
14:08 / 29.10.2025
Швецияда 13–14 ёшлилар учун ҳибс марказлари жорий этилади
20:47 / 29.09.2025