Жаҳон | 17:25 / 30.05.2017
24713
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Бунинг учун руслар АҚШ устидан кулишади

АҚШ президенти Доналд Трамп расмий Москва 2016 йилги президентлик сайловларига аралашгани борасидаги айбловга фикр билдирди.

У Демократик партия мағлубиятини шу баҳона билан оқлашга уринишини «мужмаллик» деб атаган.

«Россиялик амалдорлар демократларнинг мағлубиятини бу тарзда оқлаётганини эшитиб кулишади», — дея ёзган у ўз твиттерида.

Бундан олдинроқ Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Россия ҳеч қайси давлатдаги сайловларга аралашмагани ҳақида айтгани хабар қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид