WSJ: Россия ва АҚШ Сурия бўйича махфий музокаралар ўтказмоқда
Россия ва АҚШ Сурия масаласи, жумладан мамлакат жануби-ғарбида жанговар ҳаракатлардан ҳоли ҳудудларни яратиш бўйича махфий музокаралар олиб бормоқдалар. Бу ҳақда америкалик мансабдор шахсларга иқтибос келтирган ҳолда Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, Вашингтон ва Москва бу масалалар бўйича икки марта йиғилиш ўтказган. Охирги марта икки давлат вакиллари икки ҳафтача аввал Иорданияда учрашишган. Таъкидланишича, бу ҳафтада учинчи учрашув бўлиб ўтиши керак бўлган, бироқ томонларнинг ишчи жадваллари мос келмагани сабабли қолдирилган. Манбанинг сўзларича, маслаҳатлашувларнинг янги раунди ўтказиладиган сана ҳали белгиланмаган.
Оқ уй томондан музокараларда АҚШ президентининг ИШИДга қарши кураш юзасидан бошқа давлатлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича вакили Бретт Макгурк ва Сурия бўйича махсус вакили Майкл Ратни иштирок этмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, америкаликлар Россия билан ИШИДни яксон қилиш йўллари ва бунга зарур маблағлар бўйича маслаҳатлашишмоқда. Агар Сурия жануби-ғарбида жанговар ҳаракатлардан ҳоли ҳудудларни яратиш бўйича музокаралар муваффақиятли кечса, унда томонлар мулоқотни бундай ҳудудларни Суриянинг бошқа қисмларида ҳам яратиш мақсадида давом эттирадилар.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024