Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Татаристондаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Татаристонда йўловчилар автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учрагани оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳатланиши муносабати билан мактуб йўллади.
«Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказишингизни сўрайман, жароҳатланганларга тез орада соғайишларини тилайман», - дейилган давлат раҳбари мактубида.
2 июль, якшанбага ўтар кечаси Заинск шаҳридан 9 километр узоқда КамАЗ юк автомобили ва «Неоплан» йўловчи автобуси тўқнашди. Самара — Ижевск йўналишида ҳаракатланаётган автобус ағдарилди ва ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди, айни дамда уларнинг 12 нафари шифохонада қолмоқда.
Мавзуга оид
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
22:03 / 02.07.2026
Шавкат Мирзиёев Гуржистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
21:12 / 02.07.2026