Жаҳон | 14:32 / 17.07.2017
6381
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Суриядаги кимёвий ҳужумлар туфайли қатор шахсларга нисбатан санкциялар киритди

Фото: AFP

Евроиттифоқ Суриянинг 16 фуқаросига қарши санкцияларни киритиш ҳақида қарор қабул қилди. Улар мамлакатдаги кимёвий ҳужумларга алоқадор экани айтилмоқда.

«Кенгаш 16 шахсни рўйхатга киритди, уларга қарши ЕИнинг Суриядаги режимга нисбатан ҳаракатда бўлган чеклов чоралари йўналтирилган. ЕИ бу 16 кишини, улар оддий фуқароларга қарши кимёвий қуролни ишлаб чиқиш ва қўллашда иштирок этганлари туфайли рўйхатга қўшди», - дейилади ЕИ Кенгаши қарорида.

Таъкидланишича, рўйхатга саккиз нафар юқори мансабли ҳарбий хизматчи ва саккиз нафар олим киритилган.

ЕИ Кенгашидан қайд этишларича, шу тариқа, Сурия бўйича санкциялар рўйхатига кирувчи шахслар сони 255 кишига етди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид