Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан телефон мулоқот ўтказди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Туркия раҳбари маъмуриятининг маълумотига кўра, икки давлат етакчилари Ал-Қудсдаги вазиятни, жумладан, Ал-Ақса масжидига ташриф буюрувчиларга нисбатан Исроил полицияси томонидан киритилган чеклов чораларини муҳокама этишган.
Кескинликнинг ўсиши, инсонларнинг ҳалок бўлаётгани туфайли ташвиш билдирилган. Суҳбатдошлар Ал-Қудсдаги муаммони ҳал этиш ва вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўшишга тайёрликларини маълум қилишди.
Томонлар Сурия ва Ливия бўйича фикр алмашишди. Қатар билан боғлиқ кескинлик мавзуси ҳам тилга олинди.












