Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 11 ноябрь куни Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашди.

«Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашувда унга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломини етказдим. Мудофаа, хавфсизлик, кибертехнологиялар ва сунъий интеллектдан тортиб, йирик иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларгача бўлган йўналишларда стратегик шериклигимизни ривожлантириш ҳақида фикр алмашдик», деб ёзди Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.