Россия: “Толибон”га қурол-яроғ етказиб бераётганимиз ҳақидаги айбловлар асоссиз
Россия ташқи ишлар вазирлиги Москва Афғонистондаги “Толибон” радикал ҳаракатига қурол-яроғ етказиб бераётгани ҳақида айбловларни асоссиз, деб атади. Бу ҳақда Россия ТИВ сайтида айтилади.
Аввалроқ CNN телеканали сюжетларидан бирида Россия толибларга Эрон ҳамда Тожикистон орқали қурол-яроғ етказиб бераётгани ҳақидаги баёнот билан чиққанди.
“Эски ўқотар қурол кўрсатилган видеоматериалларни жиддийлик билан қабул қилиш мушкул, уларнинг қаердан келиб чиққанини ҳам аниқлаб бўлмайди. Унда ишлаб чиқарувчи номи йўқ, серияли рақамлар ўчириб ташланган. Бундан ташқари, кўрсатилган қуроллар – намунали. Маълумки, бундайлар фақатгина Россияда эмас, балки бошқа давлатлар, жумладан, Шарқий Европада ҳам ишлаб чиқарилган бўлиб, айнан ўша ердан 2000-йилларнинг бошида америкаликлар уларни Афғонистонга оммавий равишда олиб киришган”, - дейилади баёнотда.
Шу билан бирга, вазирликдан эслатишларича, яқинда толиблар Ҳилмонд вилоятида афғон миллий хавфсизлик кучларига ҳужум қилиб, бунда Американинг Humvee зирҳли машиналаридан фойдаланишган.
“Си-эн-эн” мантиғига кўра, бу маълумот асосида қандай хулоса чиқариш мумкин”, - дея қўшимча қилиб ўтишди ТИВдан.
Бундан ташқари, ташқи сиёсат идораси ғарб ва Афғонистондаги қатор ОАВнинг Россия “Толибон” жангариларини қўллаб-қувватлаётгани юзасидан айбловларини ҳам асоссиз, деган.
Мавзуга оид
23:27 / 27.10.2024
ОАВ: «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
20:59 / 14.10.2024
«Толибон» ОАВда тирик мавжудотлар тасвирини тақиқлашга ваъда берди
19:30 / 14.10.2024
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
11:50 / 14.10.2024