Спорт | 16:54 / 29.07.2017
8285
2 дақиқада ўқилади

AIBA президентига ишончсизлик билдирилди

Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси – AIBA ташкилотининг Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги бош қароргоҳи ҳафта охиригача ёпиб қўйилган. Ташкилотнинг хавфсизлик хизмати бинога киришни тўсиб қўйган, деб хабар қилмоқда Спорт-Экспресс нашри.

Эшикка ташкилот раҳбари Чинг-Куо Вуга ишончсизлик вотуми эълон қилингани ҳақидаги хабар ёпиштирилган. Унга AIBA’нинг навбатдан ташқари конгрессида истеъфога чиқиш таклиф этилган, аммо у буни рад этган.

Бундай кескин қарор қабул қилинишига AIBA молиявий бошқарувидаги муаммолар рўкач қилинмоқда. Бундан ташқари, аксилдопинг чоралар етарли эмаслиги, Рио Олимпидасида кўтарилган ҳакамлик муаммолари билан боғлиқ масалалар сабаб бўлган. 

Халқаро Олимпия қўмитаси Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциациясидаги вазиятни диққат билан кузатаётганини маълум қилди. ҲОҚ AIBA муаммолари ҳал этилгач, бошқа тўловлар амалга оширилишини билдирмоқда. 

AIBA раҳбарияти, шунингдек, ташкилот фаолиятини бошқариш учун муваққат қўмита ташкил этди. Швейцария ҳукумати бош қароргоҳ биноси кимга тегишли эканини аниқламоқда.

AIBA ижроия қўмитаси Москва шаҳрида бўлиб ўтган кенгашида ташкилотнинг 70 ёшли ҳозирги президенти Чинг-Куо Вуга ишончсизлик билдирган эди.

Мавзуга оид