Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнободда ҳамқишлоғини Жанубий Кореяга ишга юбораман, деб алдаб пулини олган шахс ушланди
Жорий йилнинг 31 июль куни Яшнобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ҳамқишлоғини Жанубий Кореяга ишга юборишини ваъда қилиб, 2.000 АҚШ долларини олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Яшнобод тумани Авиасозлар 3-даҳаси 39 уй олдида, 1978 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи М.А., шу туманда яшовчи Ю.Ж.га Жанубий Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, 2.000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Яшнобод туман ИИБ томонидан фуқаро М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилди.
Мавзуга оид
10:34 / 06.02.2026
Муҳожир ёшлар қопқонга тушмоқда - уларга тузоқ қўйганлар сояда овни давом эттирмоқда
15:09 / 05.02.2026
Фирибгарликда айбланган шахс Интерпол орқали БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
16:46 / 02.02.2026
Банк мансабдори 120 минг доллар кредит чиқариб, қиморга тикиб юборди
21:17 / 23.01.2026