АҚШнинг Россия дипломатларига қарши янги чоралари маълум бўлди
Вашингтон россиялик дипломатларнинг ҳаракатларини янада чегаралаши ва нотификация жараёнини қатъийлаштириши мумкин. Бу ҳақда "Известия" газетаси дипломатик манбаларига асосланган ҳолда ёзмоқда.
Нашрга кўра, бу Москванинг дипломатик ходимлар сони ва дипломатик мулкка нисбатан қўллаган чораларига жавоб тариқасида қўлланилиши мумкин.
Расмий Вашингтон, Россия элчихонаси ходимлари ва техник ишчиларининг ҳаракатланиш периметрини ҳозирги 25 миль (40 км) радиусдан 10-15 миль (16-24 км) радиусгача қисқартириши мумкин. Шу билан бирга, Россия элчихонаси ходимлари ҳукумат томонидан белгиланган меъёрлардан узоқдаги ҳудудларга чиқадиган бўлса, 3 кун аввал давлат департаментини огоҳлантиришлари талаб этилади.
Айни вақтда бу чеклов 25 милни ташкил этади. У президент Барак Обама вақтида жорий қилинган эди. Бу меъёрлар элчихонанинг ўрта ва кичик қатламига нисбатан жорий этилган. У маслаҳатчилар ва юқори лавозимли дипломатларга татбиқ этилмайди.
Мавзуга оид
09:30 / 22.10.2024
АҚШ Украинага 400 млн долларлик ҳарбий ёрдам беради
01:15 / 22.10.2024
АҚШ тез орада Хитойдаги сунъий интеллект технологияларига инвестиция киритишни чеклайди
11:20 / 21.10.2024
АҚШ Исроилнинг Эронга зарбага тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот сизиб чиққанини текширмоқда
18:45 / 20.10.2024