Ўзбекистон | 15:50 / 18.08.2017
32546
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида шаҳардаги «Шудринг» номли 5-сонли мактабгача таълим муассасасига ҳам ташриф буюрди ва бу ердаги лойиҳалар билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Президентнинг Facebook’даги расмий саҳифасида хабар берилган.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Тошкент вилоятида 406та мактабгача таълим муассасаси фаолият олиб боради.

Давлат раҳбарига мактабгача таълимда бола шахсини ривожлантиришга қўйиладиган давлат талабларининг асосий йўналишлари ҳақида сўзлаб берилган. Шавкат Мирзиёев айни йўналишда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, соҳани янада ривожлантиришга фақатгина давлат муассасалари эмас, балки, нодавлат ташкилотларини ҳам кенг жалб этиш лозимлигини қайд этди.

Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев

«Шундагина 2018 йилга бориб, мактабгача таълим муассасалари барча болажонларни тўлиқ қамраб олади», деган президент. 

Бу ерда Президент шунингдек, 120 ўринга мўлжалланган намунали мактабгача таълим муассасаси лойиҳаси билан ҳам танишган. 

Мавзуга оид