Жаҳон | 00:40 / 23.08.2017
7813
1 дақиқада ўқилади

Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

Фото: РИА Новости

Хитой АҚШни 22 августда Хитой компанияларига киритган янги санкцияларини зудлик билан бекор қилишга чақирди. Бу санкциялар икки давлат ҳамкорлигига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси вакили айтиб ўтди.

“Хитой БМТ Хавфсизлик кенгаши доирасидан ташқарида бир томонлама санкциялар киритилишига қарши”, деб айтилган Хитой элчихонасида.

“Биз АҚШни бу хатоси тегишли масалалар бўйича икки томонлама ҳамкорликка путур етказмаслиги учун уни зудлик билан тўғрилашга қатъиян чақирамиз”, деб айтган Хитой вакили.

22 августда АҚШ молия вазирлиги ўз санкциялар рўйхатига Хитойнинг бир фуқароси ва 5  компаниясининг киритилишини эълон қилди. Бунга ушбу компанияларнинг Шимолий Корея билан ҳамкорлик қилгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Мавзуга оид