Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш тўғрисида»ги ПФ-5162-сонли фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент расмий сайтида маълумот эълон қилинди.

Фармон матни қўйидагича:

1. Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлда қабул қилинган ПФ-3781-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгашининг 2017 йилги Давлат мукофотлари бўйича таклифига биноан мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун

Биринчи даражали давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида (фан ва техника соҳасида кўзда тутилган 1 та биринчи даражали Давлат мукофоти ўрнига 2017 йил учун истисно тариқасида 2 та биринчи даражали мукофот берилиши белгилансин):

- Аюпов Шавкат Абдуллаевич, Кудайбергенов Каримберген Кадирбергенович, Омиров Баҳром Абдазович, Розиқов Ўткир Абдуллоевичга - «Ноассоциатив алгебралар, дифференциаллаш ва ночизиқли динамик системалар назарияларини ривожлантириш» фундаментал тадқиқоти учун;

- Иноятова Флора Ильясовна, Ахмедова Дилором Ильхамовна, Амонов Шавкат Эргашевичга - «Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси» амалий тадқиқоти учун;

 

адабиёт соҳаси бўйича:

- Қодиров Пиримқулга (марҳум) - «Амир Темур сиймоси» ва «Тил ва эл» асарлари учун;

 

санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича:

- Матякубов Отаназар