Жаҳон | 08:37 / 31.08.2017
8601
1 дақиқада ўқилади

Техасни довулдан кейин тиклашга 125 млрд доллардан кўпроқ маблағ талаб қилиниши мумкин

Фото: AP

“Ҳарви” довули оқибатида вужудга келган тропик штормдан кўрилган талофатдан кейин Техас штатидаги тиклаш ишларига 125 млрд доллардан кўпроқ маблағ талаб этилиши мумкин. Бу ҳақда штат губернатори Грег Эббот матбуот анжуманда айтиб ўтди. 

У штатдаги вазиятни 2005 йилда “Катрина” довулидан кейин Янги Орлеан шаҳрида кузатилган аянчли ҳолатга қиёслади. “Катрина” оқибатларини бартараф этиш учун айнан 125 млрд доллар ажратилганди. Эбботнинг фикрича, “Ҳарви” оқибатларини бартараф этишга фожиа кўлами сабабли кўпроқ пул керак бўлади. 

Bloomberg ахборот агентлиги томондан сўралган мутахассислар Техас энерготизими, штатдаги йўллар ва корхоналарни тиклаш учун 30 млрд доллардан кўпроқ маблағ талаб қилинишини айтишган. 

“Ҳарви” Техасга 25 август куни ёпирилди. Охирги маълумотларга кўра, табиий офат камида 38 кишининг умрига зомин бўлди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид