Жаҳон | 18:40 / 10.09.2017
8791
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев илм-фанни ривожлантириш учун G20 сингари ИҲ15 ташкилотини тузишни таклиф этди

Фото: Михаил Метцель, © ТАСС

Гап ислом оламида илмий ва иқтисодий ишларни кенгайтириш учун мўлжалланган норасмий гуруҳ тузиш ҳақида кетмоқда. 

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев G20 давлатлари ташкилоти сингари, Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо 15 етакчи давлат иштирокида илм-фан ва иқтисодиётни ривожлантиришга йўналган ташкилот тузиш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақида Қозоғистон етакчиси якшанба куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг илм-фан ва иқтисодиёт масалалари бўйича саммитида чиқиш қилган.

«Фикримча, G20 сингари форум, норасмий гуруҳ чақириб, ислом оламида илм-фан ва иқтисодиётни ривожлантиришимиз керак. Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг етакчи 15 давлатидан ИҲ15 ташкилоти тузиш мумкин бўлади. Илм-фан ва технологиянинг ривожланиши биз учун ўта муҳим», — деган Назарбоев.

Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг замонавий ривожланиш масалалари бўйича махсус кенгашини тузиш имконини берадиган муайян ҳаракатлар режаси ҳам керак бўлади. «Менимча, умумий илмий-инновацион фонднинг тузилиши ҳам тўғри қарор бўлар эдим», — дея таъкидлаган Назарбоев.

Мавзуга оид