Жаҳон | 00:36 / 10.09.2017
11137
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев ва Эрдўған учрашиб, баъзи масалалар бўйича келишиб олишди

ФОТО: AKORDA.KZ

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ ерида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни қучоқ очиб кутиб олди ва унга ташриф буюргани учун миннатдорлик билдирди.

“Қанча учрашув ўтказмайлик, муҳокама учун ҳар доим долзарб масалалар мавжуд бўлади. Дунёда ҳозирги вазият анча мураккаб. Шу сабабли тез-тез учрашиб, вужудга келаётган муаммоларни муҳокама қилиш керак. Ўтган чорак аср давомида Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро муносабатлар дўстона, биродарлик руҳида ривожланиб келмоқда”, деб айтган Назарбоев.  

ФОТО: AKORDA.KZ

Назарбоевнинг таъкидлашича, Эрдўғаннинг Қозоғистонга сўнгги сафарида иқтисодиёт соҳасида бир қатор келишувларга эришилган.

Назарбоев Эрдўғанга 10 сентябрда Остонада ўтадиган фан ва технологиялар бўйича Ислом ҳамкорлиги ташкилоти саммитида иштирок этиш учун миннатдорлик изҳор этган.     

Шунингдек, Назарбоев Суриядаги ихтилофни ҳал қилиш бўйича Остона музокараларининг 6-раунди бўлиб ўтишига эътибор қаратди. Бу раунд Остонада 14 сентябрда бўлади.

ФОТО: AKORDA.KZ

Эрдўған ҳам Қозоғистонга келиш таклифи учун ўз миннатдорчилигини билдирган. Эрдўғаннинг айтишича, Туркия Қозоғистон билан иқтисодий, сиёсий, маданий, ҳарбий-саноат соҳаларида ҳамкорлик учун барча сайъ-ҳаракатни амалга оширмоқда.

“Айни вақтда Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2 млрд долларга яқинни ташкил қилади ва мен буни етарлича кўрсаткич деб ҳисобламайман. Келишувларга кўра, бизнинг мақсад товар айланмасини 5 млрд долларгача оширишдан иборат. Фикримча, давлатимиз салоҳияти бундай даражага етишга имкон беради”, деб  айтган Эрдўған.  

ФОТО: AKORDA.KZ

 

Мавзуга оид