Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Анталия шаҳрига борди.
Халқаро аэропортда давлат раҳбарини Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим ва Туркиянинг бошқа расмий шахслари кутиб олди.
11 ноябрь куни Мирзиёев БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг ялпи сессиясида иштирок этади.













