Жаҳон | 08:12 / 12.09.2017
5315
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШдаги фавқулодда ҳолат тартибини бир йилга узайтирди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп 11 сентябрда 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин АҚШда киритилган фавқулодда ҳолат тартибини бир йилга узайтирди.

“2001 йил 14 сентябрда фавқулодда ҳолат тартиб киритилишига сабаб бўлган террорчилик хавфи сақланиб қолмоқда. Шу сабабли ушбу ҳолат 2017 йил 14 сентябрдан кейин ҳам амал қилиши зарур деган қарорга келдим”, деб маълум қилган Трамп АҚШ конгрессига.  

Фавқулодда ҳолат киритилиши президентга қўшимча юридик ваколатлар беради. Президент бу ваколатлардан исталган вақтда фойдаланиши мумкин.

АҚШда фавқулодда ҳолат 11 сентябрдаги терактдан уч кун ўтиб киритилган. Амалдаги қонунга кўра, ушбу ҳолат агар президент навбатдаги фожиа санасидан кейин 90 кун ичида конгрессга бу ҳолат яна бир йилга узайтирилиши ҳақида билдиришнома юбормаса ва бу билдиришномани Федерал рўйхатда чоп этишга кўрсатма бермаса, бу фавқулодда ҳолат автоматик тарзда тўхтатилади. 

Мавзуга оид