Фото: Донбассда қулаб тушган Россия дрони топилди
Расмий Киев Донецк области ҳудудида Россияда ишлаб чиқарилган «Орлан-10» учувчисиз учиш қурилмаси қулаб тушгани ҳақида маълум қилди. Донбассдан топилган дрон фотоси Аксилтеррор операцияси матбуот марказининг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган.
АТО штабида хабар қилинишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари дронни уриб туширишга улгурмаган, техник носозлик туфайли қурилманинг ўзи қулаб тушган. Украиналикларнинг айтишича, Россияда ишлаб чиқилган бу қурилма Россия Украинага қарши урушда қатнашаётганини англатади.
Штаб эълон қилган фотодаги ёзувлар рус тилида.
Украина ҳарбийлари «Орлан-10» Донбассда разведка ва артиллерия зарбасини тўғри йўналтириш учун қўлланишини таъкидлашмоқда.
Мавзуга оид
17:00 / 17.09.2024
Фронтдаги вазият: Украинанинг Донецк яқинидаги гуруҳига қуршов таҳдид солмоқда
15:25 / 13.09.2024
Донбассда Қизил Хочнинг уч ходими ҳалок бўлди
11:44 / 08.09.2024
«Талончилик билан айнан ҳарбийлар шуғулланаётганидан хабарингиз йўқми?» Курскликлар нега ўз уйларини тарк этишдан қўрқмоқда
20:03 / 29.08.2024