LG Франкфуртдаги автосалонда янги авлоддаги OLED-технологияни тақдим этди
Энг илғор орқа OLED-фонарлар яқинда Европадаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларида тақдим этилади
LG Electronics (LG) компанияси Франкфурт-2017’даги (14-24 сентябрь) автосалонда ўзининг энг илғор автомобиль таркибий қисмларини намойиш этмоқда. Бунда биринчи илғор орқа OLED-фонарлар алоҳида ажралиб туради, улар Европадаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси автоларида тақдим этилади. Шунингдек, LG автоматлаштирилган бошқарувга эга концепт-карларга мўлжалланган тармоқли технологиялар соҳасидаги ўз ечимларини намойиш этмоқда. LG компаниясининг Франкфурт автосалонидаги дебюти, унинг 2013 йилда LG Vehicle Components автомобиль таркибий қисмлари янги бўлинмаси ташкил этилгач, Осиё (Пекин ва Шангҳай), шунингдек, Шимолий Америкадаги (Детройт) йирик автомобиль кўргазмаларидаги муваффақиятли иштирокининг давоми бўлди.
LG’дан орқа OLED-фонарлар компаниянинг илғор ишланмаларидан фойдаланилган ҳолда яратилди, шу туфайли у жаҳон OLED-технологиялар бозорида етакчи позицияларни эгаллайди. LG’да OLED-телевизорлар ишлаб чиқариш соҳасидаги етакчида бўлгани каби, OLED-технологияларни смартфонлар, «ақлли» соатлар ва ускуналар панели каби маҳсулотларга жорий этиш бўйича бой тажриба бор. LG’нинг OLED-фонарлари ёритиш модулининг йўқлиги туфайли оддийларига қараганда анча ихчам – стандарт фонарлардан 85-90 фоизга камроқ. Шунингдек, улар ишчи ҳолатида камроқ қизиб кетади, бу оддийлари билан таққослаганда хизмат муддатининг ортишига олиб келади. LG компанияси янги орқа OLED-фонарлардан ташқари, бошқа илғор маҳсулотларни, масалан, аудио-визуал навигация тизими, ҳайдовчига қулайлик уйғотишни оширишга мўлжалланган турли ахборот-кўнгилочар тизимлар ва қурилмаларни (ADAS ҳайдовчига ёрдам тизими учун видеокамералар, қурилмалар СК-панеллар, электр компрессорлар ва бошқалар) намойиш этишни режалаштирган.
LG Vehicle Components – компаниянинг энг тез ўсувчи бўлинмаси бўлиб, бутун корпорациянинг келажакдаги ривожида муҳим ўрин тутиши лозим. Бу ривожланиш General Motors билан Chevrolet Bolt EV устидаги иш бўйича ҳамкорликка алоқадор бўлади, LG унинг учун умумий ҳисобда 11 таркибий қисм ва тизимларни етказиб бермоқда. Улар орасида – электроузатмалар, кучли инверторли модуллар, аккумуляторлар элементлари ҳамда таъминотни тарқатиш модуллари мавжуд. LG компанияси Chevy Bolt моделининг муваффақиятли ишга туширилишига қўшга ҳиссаси учун йил бошида GM’дан «Йил инновацияси» мукофотини қўлга киритди. Ундан ташқари, компанияда бошқа соҳавий мукофотлар – Renault’дан «Энг яхши етказиб берувчи» ва Volkswagen’дан «Технологиялар ва инновациялар» бор.
«Биз электромобилларнинг тез ривожланаётган бозорида ўзимизнинг иштирокимиз ва экспертлик билимларини Европа, Шимолий Америка ва Осиёдаги автомобиль соҳаси етакчилари билан фаол ҳамкорлик орқали кенгайтиришни режалаштирганмиз», - деди LG Vehicle Components компания президенти ЛиВу-джанг (LeeWoo-jung). – Биз LG компанияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликда инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда қандай индивидуал ечимлар ишлаб чиқиш мумкинлигини кўрсатмоқчимиз. LG ўн йиллаб вақт давомида автомобиль таркибий қисмлари бозорида етакчи ўйинчи бўлиб қолди, ҳамда бизнинг фикрча, ўтган йиллар давомида олинган билим ва тажрибадан фойдаланиш вақти келди».
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022