Спорт | 12:39 / 20.09.2017
14854
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» Коутиньони нега сотиб олмагани маълум бўлди

Фото: Goal.com

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу «Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг трансфери нега амалга ошмай қолгани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен «Ливерпуль»га таклиф қилган пул маблағи ҳақида гапиришни истамайман, аммо айтишим мумкин бўлгани, улар Коутиньо учун 200 миллион евро сўрашди.

Биз 150-200 миллион тўлаш ниятимиз йўқ эди ва шу сабабдан ҳам бу каби нохолис бозордан чиқиб кетишга қарор қилдик. Бизнинг таклиф 100 миллион евродан камроқ эди, лекин бонуслар ҳисобига бу сумма 120 миллион еврога қадар етиши мумкин бўларди.

Пул футболнинг ташқи томонига таъсир ўтказди ва бу трансферлар бозорида нархларнинг ўсиб кетишига сабаб бўлди. Коутиньо билан боғлиқ вазиятни шу билан изоҳлаш мумкин.

Биз клуб академияси Ла Масияга инвестиция киритишимиз ва ўзимизнинг қоидаларни ҳурмат қилишимиз керак.

Шу сабабдан ҳам «ПСЖ» устидан бошланган текширувдан хурсандман. Улар Европа футболига салбий таъсир ўтказишди», – дея Бартомеунинг сўзларини келтиради Goal.com.

Мавзуга оид