Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев БМТ фаолиятини яхшилаш учун ХК аъзолар сафини кенгайтиришни таклиф қилди
19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош қароргоҳида ўз ишини бошланган Бош Ассамблея 72 сессиясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида илк бор чиқиш қилди.
Унда мамлакат раҳбари ўз сўзларини Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат стратегияси, "Халқ билан мулоқот ва Инсон манфаатлари" йилида қабул қилинган давлат дастури ҳақида маълумотларни келтириш билан бошлади.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бола меҳнатидан фойдаланмаслик, шунингдек, давлат органларининг халққа хизмат қилиши ҳақида ўз фикрини баён этди.
"Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади. Сентябрь ойида барча тижорат банкларда миллий валютанинг эркин конвертация амалиётига ўтиши таъминланди, мамлакатда илк бор бизнес-омбудсман лавозими жорий этилди”, дейди президент.
Ўзбекистон раҳбари БМТ фаолиятига тўхталиб ўтар экан, унинг келгусида барқарор иш олиб бориши учун Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатлар сонини оширишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
10:35 / 20.02.2026
БМТ Ғазо секторида этник тозалаш аломатлари борлигини билдирди
23:05 / 19.02.2026
Трамп «Тинчлик кенгаши» ёрдамида БМТ ролини кучайтириш режаларини эълон қилди
17:31 / 17.02.2026
БМТ: Россия зарбалари Украинадан қочқинларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин
08:51 / 17.02.2026