Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Француз пойгачиси трициклда ярим сонияда 100 км/с тезликни қайд этди
Франциялик пойгачи ва ихтирочи Франсуа Жиси ўзи ишлаб чиқарган трициклда ярим сонияда 100 километр/соат тезликни қайд этишга муваффақ бўлди.
Жисининг рекорди тасвирга туширилган кадрлар илгари "Формула-1" пойгалари учун фойдаланилган Пол Рикар автодромида олинган.
Маълум қилинишича, Жиси газланган сув шишаси тамойилини қўллаган: уни силкитиб очилса, сув фаввора каби отилиб чиқади. Пойгачи шу тариқа ҳаракатланиш воситасига ускунани ўрнатиб, уни сув ва сиқилган ҳавога тўлдирди.
Энг катта тезлик соатига 261 километрни ташкил қилди, кейин эса трицикл секинлаша бошлади.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026