Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмай қолганди, бироқ иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида, аввалига Эден Джеко ҳисобни очган бўлса, 5 дақиқа ўтиб, Алессандро Флоренци томонидан киритилган гол меҳмонлар ғалабасинни мустаҳкамлади.
Ушбу ғалабадан кейин «Рома»нинг 6 учрашувда (қолганлар битта учрашув кам ўтказган) тўплаган очколари сони 15тага етди ва жамоа турнир жадвалида 15 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда. «Милан» эса 7 учрашувда 12 очко тўплаб, 7-поғонани банд этган.
Италия А серияси, 7-тур
Милан – Рома 0:2 (0:0)
Голлар: Джеко (72), Флоренци (77).
Милан: Доннарумма, Бонуччи, Романьоли, Родригес, Мусаккьо, Чалханўғлу, Кессиэ, Биглия, Борини (Бонавентура, 84), Андре Силва, Калинич (Кутроне, 79).
Рома: Алиссон, Манолас (Жезус, 86), Коларов, Бруно Перес, Фасио, Стротман (Пеллегрини, 30), де Росси, Флоренци, Наингголан, Эш-Шааравий (Жерсон, 78), Джеко.
Огоҳлантиришлар: Чалханўғлу (33), Джеко (51), Биглия (62).
Четлатиш: Чалханўғлу (80).











