Салкам 600 млн евро. Алишер Усмоновга «Арсенал»даги улушини сотиш таклиф қилинди
4 октябрда маълум бўлишича, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга Лондоннинг "Арсенал" клубидаги акцияларини сотиш бўйича таклиф билдирилди. Клубнинг энг йирик акциядори, америкалик Стэн Кронке Усмоновнинг клубдаги улушини қўлга киритиш учун бу акцияларга 525 млн фунт (592 млн евро) таклиф қилган. Агар битим амалга ошса, Кронке клуб акцияларининг деярли ягона эгасига айланади.
Аввалроқ аксинча Усмонов Кронкенинг клубдаги улушини 2,3 млрд долларга сотиб олишни истаётгани, бироқ америкалик рад жавобини бергани ҳақидаги маълумот пайдо бўлганди.
The Guardian британ нашри маълумотларига кўра, айни вақтда Кронке клубнинг 67 фоиз акциясига, Усмонов эса 30,04 фоиз акциясига эга.
Усмонов 2007 йилда клубнинг 14,5 фоиз акциясини 75 млн фунт стерлингга харид қилганди. Кейинчалик у клубдаги улушини кўпайтириб, жорий йил февралида уни 30 фоизга етказган.
Қайд этиш жоизки, "Арсенал" ҳозирда Англия чемпионати мусобақа жадвалида 13 очко билан 5-ўринни эгалламоқда.
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
12:33 / 03.11.2024