Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Урганч халқаро аэропорти фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифини Урганч халқаро аэропортида бажарилган реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Урганч халқаро аэропорти замонавий талаблар асосида реконструкция қилинди. Бир соатда 300 йўловчини кузатиш ва 300 йўловчини кутиб олишга мўлжалланган терминаллар, хизмат кўрсатиш хоналари, савдо шохобчалари ташкил этилган, ён-атроф ободонлаштирилган, дейилади хабарда.
Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ аэропортда расмий делегациялар, юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш учун зарур шароит яратилмоқда.
Президент бу борада амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар билан танишди. Аэропорт фаолиятини такомиллаштириш, меҳмонлар учун қулайликларни янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026