Шайхонтоҳур туманида ўғрилик жиноятини содир этган шахслар қўлга олинди
Шайхонтоҳур туманида туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда ўғрилик жиноятини содир этган шахсларни қўлга олишди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Шайхонтоҳур туманида 15 октябрь куни соат 17.30 да, 1985 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Янгихаёт ҚФЙ, Садовая кўчасида яшовчи А.П. ва 1975 йилда туғилган, Учтепа тумани, Чилонзор 13-29-уйда яшовчи Г.Р. Оқтепа даҳаси 33 уй 1-қаватда жойлашган 13 уйга балкон қисмида дераза ойнасини йўқлигидан фойдаланиб кириб, 1949 йилда туғилган, нафақахўр, Оқтепа даҳаси 43-уйда яшовчи Т.В.га тегишли 700.000 сўмлик «Jasic» пайвандлаш ускунасини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганликлари аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ томонидан фуқаролар А.П. ва Г.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024