Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Миллий банки ва «Внешэкономбанк» ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг Тошкентга ташрифи доирасида, 2017 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий банки ҳамда «Внешэкономбанк» ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди.
Келишув Ўзбекистон Республикасида энергетика соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Миллий банкка 10 йилгача бўлган муддатга 250 млн. АҚШ долларигача бўлган кредит линияларини очишни назарда тутади. Бу Россиянинг юқори технологияли энергия ускуналарини етказиб беришни ўз ичига олади. Лойиҳалар орасида «Сирдарё ИЭС энергоблокларининг модернизацияси» ва «Фарҳод ГЭС» УК модернизацияси» кабилар бор.
Ушбу келишувга Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг Россия Федерациясига жорий йилнинг 4-5 апрель кунлари амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича эришилди.
Мавзуга оид
17:48 / 29.11.2024
Қозоғистон Миллий Банки 2022 йилдан бери биринчи марта базавий ставкани оширди
21:51 / 27.10.2022
Кўзи кўр, қулоғи кар “Миллийбанк”. Самарқандда фуқаро емаган сомсага пул тўламоқда
16:43 / 30.09.2021
Миллий банк 10 миллиард рубллик облигациялар жойлаштиради
11:23 / 30.09.2021