Хитой сунъий интеллекти шифокор лицензиясига эга бўлди
Хитойнинг iFlyTek компанияси тўрт йил давомида ўз сунъий интеллекти (СИ) устида ишлади. Натижада СИ дастури маҳаллий тиббиёт олийгоҳига имтиҳон топшириб, барча тестлардан муваффақиятли ўтди. Имтиҳон натижаларига кўра, унга докторлик лицензияси берилди. Hi-News шу ҳақида хабар берди.
"Биз буни IBM Watson'дан олдинроқ бажаришга муваффақ бўлдик! Компаниямиз томонидан ишлаб чиқилган тизим барча имтиҳонлардан мустақил равишда ўтишнинг уддасидан чиқди ва малака даражасига кўра инсон-шифокордан қолишмайдиган дунёдаги илк сунъий интеллектга айланди", - дейди iFlyTek директорлар кенгаши аъзоларидан бири.
iFlyTek Smart Doctor Assistant сунъий интеллекти керакли 360 баллдан 456 балл йиғди ва бу жуда ажойиб натижа. Компания вакиллари шу билан тўхтаб қолишмоқчи эмас, уларнинг маълум қилишича, дастур ҳам тиббиёт, ҳам бошқа соҳалардаги бундан-да мураккаб нарсаларни ўрганишга қодир.
Ҳозирча эса iFlyTek Smart Doctor Assistant'ни унга таниш бўлган соҳада қўллаб туриш режалаштирилган - уни оддий шифокорларга ёрдамчи этиб тайинлашмоқчи, зеро СИ, масалан, бутун мамлакатдан йиғилган касалликларга оид маълумотларни тезроқ таҳлил қилиб, уларни қайта ишлаб, аниқ натижаларни чиқариб бера олади.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳеч ким дастур самарадорлиги тестларини ўтказмаган, iFlyTek ва Watson тезкорлиги ҳам таққосланмаган, бироқ дастурнинг вазифани яхши уддалаганига шубҳа йўқ.
Мавзуга оид
01:05 / 14.11.2024
Олий математика сунъий интеллектнинг заиф томони бўлиб қолмоқда — тадқиқот
23:56 / 04.11.2024
Полшада радиостанция журналистларни ишдан бўшатиб, сунъий интеллектдан фойдаланишга ўтди. Бу жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди
15:23 / 30.10.2024
Олимлар саратонни сунъий интеллект ёрдамида даволашнинг янги усулини кашф этди
21:58 / 25.10.2024